Левандовски "Барселона"ни тарк этиб яна Бундеслига гранди сафига бориб қўшилиши мумкин

Левандовски "Барселона"ни тарк этиб яна Бундеслига гранди сафига бориб қўшилиши мумкин

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги долзарб мавзу бўлиб қолмоқда. Todofichajes нашри хабарига кўра, 35 ёшли польякда клуб рўйхатини ўзгартириш учун учта вариант бор. Қайд этилишича, МЛС ва Саудия клублари билан форвард учун курашда "Боруссия Дортмунд" иштирок этади.

Айнан Дортмундда Левандовски 2010-2014 йилларда клуб шарафини ҳимоя қилиб, Европа футболида ном қозонган эди. МЛС ва Саудия Арабистонидан келган таклифлар молиявий жиҳатдан анча жозибадор бўлса-да, польшалик Дортмундга қайтишни истисно қилмаяпти.

Шу билан бирга, “Барселона” яқин орада Левандовскини қўйиб юборишга рози бўлмаслиги мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!