Леопард беш ёшли қизчани онасининг кўз олдида ғажиб ташлади

Леопард беш ёшли қизчани онасининг кўз олдида ғажиб ташлади

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида леопард беш ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлдию Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.

Қизча онаси билан бирга қишлоғидан 75 километр нарида жойлашган Сакори қишлоғига бувисини кўриб келиш ниятида йўлга чиққан. Ҳодиса маккажўхори даласида, улар чорва учун емиш қидираётган пайтда юз берган. Сал нарида кузатиб турган леопард қизчанинг бўйнидан тишлаб олган ва узоққа судраб кетган.

Қишлоқликлар гўдакка ёрдам беришга шошилишди ва йиртқични тошбўрон қилишди. Қизча дарҳол шифохонага етказилди, шифокорлар уни текшириб кўрибЮ ўлим қайд этишди. Ҳукумат марҳум қизалоқнинг ота-онасига 1,5 миллион рупий (1,4 миллион рубль) товон пули тўлашга ваъда берди.

Эртаси куни тонгда йиртқич қишлоқ атрофига ўрнатилган тузоққа тушди. Маҳаллий аҳоли қишлоқ атрофида кезиб юрувчи уч ёки тўртта леопардни кўрганликларини айтишган. Йиртқичлар аҳолининг бузоқлари ва итларини бўғизлаб кетмоқда. Бир неча ой аввал қонхўр йиртқичлардан бири амакиси бибан мотоциклда кетаётган талаба қизга ҳужум қилган. Қиз унча хавфли бўлмаган жароҳат олгани айтилмоқда. Профилактика тадбирлари доирасида тунда округни патрул айланиб чиқадиган бўлди.

Январь ойида Ҳиндистоннинг Гужарат штатида тўрт нафар одамнинг ўлимида айбдор деб ҳисобланаётган леопардни қўлга олади. Йиртқич деҳқонлар ишлаётган майдонга тўсатдан бостириб келади ва икки ёшли болани ўлдиради, саккиз яшар қизчага ташланади. Натижада қизча оғир жароҳатланган, лекин тирик қолган. Шу куни тунга леопард фермерлар томонидан отиб ўлдирилган.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!