КХДР томонидан учирилган янги баллистик ракета баландлик ва парвоз вақти бўйича маҳаллий рекордни янгилади – Япония Мудофаа вазирлиги.
Шимолий Кореянинг бир кечада Япония денгизи томон учирган қитъалараро баллистик ракетаси Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракета учун энг узун парвоз масофаси ва парвоз вақти бўйича рекордни янгилади. Бу ҳақда Япония ҳарбийлари маълум қилди, дея хабар беради AFP.
Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, янги ракета ҳавода 86 дақиқа бўлган ва 7000 км баландликка кўтарилган. Бу Шимолий Корея ракеталари бўйича рекорддир, деб хабар беради АFP мамлакат мудофаа вазири Ген Накатани.
Пхенян ҳудудидан ракета учирилиши маҳаллий вақт билан тахминан 7:10 да қайд этилган.
Учириш Жанубий Корея ва АҚШ мудофаа департаментлари раҳбарлари КХДР қўшинларининг Украина билан урушда қатнашиш учун Россияга ўтказилишини қоралаганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди, деб ёзади Yonhap.
Бу Шимолий Кореянинг Шимолий Корея аскарлари Украина билан урушга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин биринчи баллистик ракета учириши эди, деб эслайди AFP (Пхенян буни рад этади).
Аввалроқ Сеул КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага амал қилган Россия, бунинг эвазига Пхенянга баллистик ракеталар ишлаб чиқариш технологиясини тақдим этиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Семинарнинг асосий мақсади – “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси доирасида қурилиш, лойиҳалаштириш ва энергия аудит фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан эълон қилинган тендерларда қатнашиш шартлари, тартиби, талаблари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлигини тушунтириш кўзланган.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.