АҚШ армияси Хитой билан урушга тайёр(ми)?
Октябрь ойи бошида Аляскадаги базада АҚШ армиясининг 864 десантчиси Гавайидаги машғулотлар учун C-17 транспорт самолётларига юкланган. Шу тариқа Америка армиясининг Хитой билан эҳтимолий урушга кенг кўламли тайёргарлиги бошланди, деб ёзади NYT.
Нашр қайд этишича, «икки буюк давлат уруши» деб аталмиш барча жиҳатлар – қуруқлик, денгиз, ҳаво ва космик жангларни ўз ичига олиши мумкин. Жанубий Хитой денгизидаги чегара тўқнашувлари ёки Тайван бўғозидаги кичик провокациялардан фарқли ўлароқ, АҚШ билан тўқнашувда Пекин барча сунъий йўлдошлари ва юқори технологияли тизимларидан Америка ҳарбийларига зарба бериш ёки уларга қарши ҳужум қилиш учун фойдаланади.
Шу сабабли, АҚШ армияси энг ёмон стсенарийга тайёрланмоқда - АҚШнинг Хитой қирғоқларига энг яқин штати Гавайида тўғридан-тўғри тўқнашув. Бундан ташқари, АҚШ армияси минтақадаги иттифоқчилари – Филиппин ва Тайванни ҳимоя қилишга мажбур бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Тезкор жойлашишни ўргатиш учун АҚШнинг 25-пиёда дивизияси аскарлари, шунингдек, япон, австралиялик ва индонезиялик ҳамкорлар Гавайига қўнишди ва қийин тропик эрларни ўрганишди. Гавайининг нариги томонида, Пеарл-Ҳарборда армия гуруҳлари Филиппин қирғоқларига ёки ҳатто жанубий Хитойнинг ўзига потенциал қўнишни тақлид қилиб, қирғоқ бўйидаги ҳудудда қўниш техникаси ва қўшинларини машқ қилдилар.
СEАЛс ва АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари аллақачон Тинч океанида ҳарбий кампанияларни ўтказган бўлсада, ҳозирги машқлар миқёсда фарқ қилади, чунки армия денгиз, ҳаво, қуруқлик ва киберкосмосдаги таҳдидларга мослашишга интилади.
Шу билан бирга, ҳарбий стратегларнинг фикрича, мумкин бўлган можаронинг энг қайноқ нуқтаси Хитой даъво қилаётган Тайван бўлади. Америка разведкаси маълумотларига кўра, Пекин 2027 йилдан кечиктирмай оролга бостириб киришни режалаштирмоқда, деб ёзади NYT.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, Хитойнинг Тайванга муваффақиятли бостириб кириши бутун минтақага кучли таъсир кўрсатиши, Япония ва Жанубий Корея каби қўшни давлатларни муқобил мудофаа, жумладан, ядровий имкониятларни излашга мажбур қилади.