АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна иккита компания – Uzstanex ва The Elite Investment Group’га қарши санкциялар киритди. Бунга маскур компанияларнинг «Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда иштирок этгани» сабаб сифатида келтирилган.
АҚШ Ғазначилик департаменти Россия мудофаа саноатини зарур технология ва ускуналар билан таъминлаган 275 нафар шахс ва ташкилотга наибатан санкциялар киритди. Улар қаторида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Uzstanex ва The Elite Investment Group компаниялари ҳам бор.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, Uzstanex 2018 йил июл ойида рўйхатдан ўтган. Амалга оширадиган фаолият тури – механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси. Устав фонди 65 млн сўм. Ягона таъсисчиси — Абрамов Василий Виталевич, директори — Бойсов Дмитрий Александрович. Компания Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган.
АҚШ Ғазначилик департаменти маълум қилишича, Uzstanex томонидан харид қилинган дастгоҳлар Хитойда жойлашган Shanghai Winsun Imp вa Exp Co Ltd (Shanghai Winsun) компаниялари орқали Россияга етказиб берилган. Шу сабабдан унга қарши санкциялар киритилган.
Устав фонди 3 млн сўм бўлган The Elite Investment Group 2024 йил январ ойида ташкил этилган. Фаолият тури – ихтисослашмаган улгуржи савдо. Компания Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Унинг асосчиси ва директори — Казакбаева Нодира Абдусатторовна.
“Компания 2024 йил март ойи ўрталаридан май ойигача GUCLU GLOBAL компаниясидан ташувчи агенти сифатида фойдаланган ҳолда, Россиядаги компанияларга, шу жумладан GTS GRUPP компаниясига тахминан 190 минг доллар қийматидаги юқори устувор товарларни, жумладан электр трансформаторларини етказиб берди”, дейилади Ғазначилик департаменти хабарида.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Семинарнинг асосий мақсади – “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” лойиҳаси доирасида қурилиш, лойиҳалаштириш ва энергия аудит фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан эълон қилинган тендерларда қатнашиш шартлари, тартиби, талаблари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлигини тушунтириш кўзланган.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.