5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига бир ҳафта қолганда 51 миллиондан ортиқ AҚШ сайловчиси муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган.
"The Hill" нашри ёзишича, миллионлаб фуқаро 60-президентлик сайловига тайёргарлик жараёнида почта орқали ва сайлов участкаларида овоз бермоқда.
Флорида университети сайлов лабораторияси маълумотига кўра, муддатидан олдин сайловда қатнашиш рухсат этилган штатларда 24 миллиондан кўп одам почта орқали ўз танловини билдирган, 27 миллионга яқин киши эса шахсан овоз берган.
Бу рақам 2020 йилдаги 154 миллионлик кўрсаткичнинг қарийб учдан бир қисмидир. Ўшанда фуқаролар COVID-19 пандемияси туфайли почта орқали оммавий равишда овоз берган.
Мичиган, Пенсильвания ва Шимолий Каролина каби муҳим штатлар аллақачон 1,44 миллиондан зиёд барвақт овозни қайд этган. Бу сайлов олдидан Демократ ва Республикачи номзодлар учун муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда муддатидан олдин овоз бериш сайлов кунига қадар давом этади ва почта орқали ёки сайлов участкаларида расмийлаштирилган бюллетенлар 5 ноябрь куни берилган овозлар билан бирга сайлов участкалари ёпилгандан кейин санаб чиқилади.
2020 йил мамлакат президенти сайловида рекорд даражадаги 66,6 фоиз сайловчи иштирок этиб, 159 миллионга яқин одам овоз берган эди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.