Кўча зўравонларига суд томонидан жазо тайинланди

Кўча зўравонларига суд томонидан жазо тайинланди

Судланувчи Н.А қасддан жиноят содир қилиш йўлига кириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида жабрланувчини уриб-дўппослаб, қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Жумладан, у 2020 йил 27 сентябрь куни соат тахминан 22:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шахар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган “Чинор” ресторани яқинида транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлнинг қатнов қисмида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаро Ш.Ҳ билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал пайтида Ш.Хнинг юз соҳасига қўл ва оёқлари билан қасддан уриб, дўппослаб ўрта оғир тан жарохати етказган.

Судланувчи Н.А юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган.

Судланувчи Н.А у 2020 йил 27 сентябрь куни соат тахминан 22-00 ларда ўзига таниш бўлган У.Рахмонов уни Бухоро шаҳар М.Амбар кўчасида жойлашган “Охун” меҳмонхонасига озиқ-овқат махсулотларини олиб келиб беришини илтимос қилганлигини, шундан сўнг ўзи таниши Мария билан биргаликда озиқ-овқат махсулотларини олиб “Охун” меҳмонхонасига бориб, Марияга ташқарида кутиб туришини айтиб, ўзи меҳмонхонага кириб кетганлигини, меҳмонхонадан ташқарига чиққанида Мария унга исмини кейинчалик билган Ш.Ҳ меҳмонхонадан чиқиб кетаверишида Марияга “бармоғингни сўрма” деб гап отиб кетганлигини кўриб, Ш.Ҳ ўртоқларини орқасидан кетиб “Чинор” ресторани олдига етганида, ўзи уларнинг орқасидан бориб, Ш.Ҳга нега ўзининг таниши Марияга гап отиб кетишини сўраганида Ш.Ҳ унга уни иши бўлмаслигини айтиб ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганидан сўнг ўзи бу гапларга чидай олмасдан жаҳли чиқиб ўзи Ш.Ҳни қўли ва оёқлари билан юз қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказганлигини, шу вақтда уларнинг олдига ўзининг танишлари У.Рахмонов ва Н.Тожиевлар келиб, Н.Тожиев Ҳ.Шарифовнинг олдида бўлган ўртоғи Жахонгирни юзидан бир тарсаки ургани, У.Рахмонов эса Ҳ.Шарифовнинг олдида бўлган ўртоғи Дамир исми боланиоёқлари билан тепганлигини, шу вақда ўзи ҳам жанжалга қўшилмоқчи бўлган Ҳ.Шарифовнинг ўртоғи Дамирни юз қисмидан бир мушт урганлигини, кейинчалик ИИБ ходимлари келиб уларни ажратиб ИИБ Биносига олиб кетишганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, айбини тушуниб етганлигини, ёшлигини инобатга олиб суд судланувчига нисбатан шахсига ва қилган жиноятиги мос жазо тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!