Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги сўнгги баёнотига "қуруқ гап" дея баҳо берди.
Бироқ, Песков Москва Украинадаги урушни тугатиш учун музокараларга очиқлигини ҳам таъкидлади.
Сешанба куни Зеленский "Piers Morgan Uncensored" дастурига берган интервьюсида Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёр эканлигини айтган эди.
Украина раҳбари ўз мамлакатининг "урушнинг қайноқ босқичини якунлаш" ва "дипломатик йўлга" ўтишга тайёрлигини билдирди.
У яна қўшимча қилди: "Музокаралар столида АҚШ, Европа, Украина ва Россия бўлиши шарт."
"Биз Путин билан суҳбатлашамиз. Биз ҳаддан ташқари кўп муроса қилмаяпмизми? Путин билан суҳбатнинг ўзи ҳам аллақачон муросадир," - деди Зеленский. "Бу суҳбат қандай бошланиб, қандай тугашини ҳеч ким билмайди. Буни ҳеч ким билмайди, лекин биз президент Трамп бу вазиятда муваффақиятга эришишни хоҳлаётганига ишонамиз."
Песков чоршанба куни журналистлар билан Зеленскийнинг интервьюси ҳақида гаплашар экан, яна бир бор Украина президентининг қонунийлигини шубҳа остига қўйди ва гўё фармонга ишора қилгандек бўлди.
"Жаноб Зеленскийнинг қонунийлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий жиҳатдан катта муаммолари бор, аммо шундай бўлса ҳам, Россия томони музокаралар учун очиқлигича қолмоқда," - деди Песков ва тинчлик музокараларига "тайёрлик ва истак" бўлиши кераклигини қўшимча қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Пирс Морганга Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш имконияти ҳақида гапирди: "Мен унга меҳрибонлик қилмайман. Мен уни душман деб биламан. Очиғини айтсам, у ҳам мени душман деб ҳисоблайди, деб ўйлайман."
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба куни журналистларга Зеленскийнинг Путин билан музокаралар ҳақидаги сўзлари ҳақида шундай деди: "Ҳозирча буни қуруқ гаплардан бошқа нарса деб бўлмайди."
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.