Газетанинг ёзишича, Россия разведкаси Доналд Трамп 2024 йилда АҚШ президентлиги учун сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, унинг атрофидаги шахслар бўйича ҳисобот тайёрлаган. Кремл Оқ уйнинг янги маъмурияти ичидан ўзи учун қулай одамни қидирган.
Москва Кит Келлог номзодига қарши бўлган. Бунинг сабабларидан бири Келлогнинг қизи Украинадаги хайрия ташкилотига раҳбарлик қилганидир. Стив Уиткофф эса сиёсатдан кўра бизнесда кўпроқ тажрибага эгалиги ҳамда ўз ҳаракатлари ва сафарларини ҳар доим ҳам АҚШ махсус хизматлари билан мувофиқлаштирмаслиги билан Кремлни ўзига ром этган.
Нашр манбаларига кўра, Россия ҳукумати томонидан Уиткоффга юборилган илк учрашув таклифини Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон етказган. Америкалик тадбиркор Путин билан учрашиш учун Москвага таклиф қилинган.
"Кремл унга АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ходимлари, дипломатлар ва ҳатто таржимон ҳамроҳлик қилмаслигини қатъий талаб қилган. Путин ва Уиткоффнинг ёпиқ учрашуви шу йилнинг 11 феврал куни бўлиб ўтган. Ўшандан бери Уиткофф Россия етакчиси ҳузурига олти марта бoрди, бу охирги 75 йил ичида АҚШнинг ҳар қандай мулозими томонидан амалга оширилган шундай сафарлардан кўпроқдир. Шу билан бирга, Уиткофф Трампнинг махсус вакили этиб тайинланганидан бери бирор марта ҳам Украинада бўлмаган", дейилади мақолада.
Маълумотларга кўра, Уиткофф доимо Россия президенти билан АҚШ расмий тузилмаларини четлаб ўтган ҳолда учрашган. Шунингдек, у Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан биргаликда Украина чегаралари ва ҳарбий келажагидан тортиб, Россияга қарши санкцияларни юмшатиш ҳамда урушдан кейинги инвестицияларгача бўлган масалаларни муҳокама қилган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.