Жорий йилнинг 18 декабр куни Кармана туманида эр ва хотин, шунингдек уларнинг икки фарзанди ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, С.Я. ва ўғли С.А. ухлаш мақсадида ошхонага, рафиқаси М.Я. эса иккинчи фарзанди А.А. билан ётоқхонада исиниш печини ёқиб, ухлаган вақти печнинг мўриларидан чиққан ис газидан заҳарланган.
Бунинг оқибатида ота ва ўғли воқеа жойида вафот этган. Оила бекаси ва яна бир фарзанд заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра фуқаро ота-боланинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида содир бўлганлиги аниқланган.
Шунингдек, ҳозирги кунда аёл ва унинг вояга етмаган фарзандининг аҳволи ўртача ҳолатда.
Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳ томонидан кўздан кечирилиб, нарса ва ашёлар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.