Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Россия ва АҚШ иштирокида уч томонлама учрашув ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаётганини билдирди.
Киевдаги маълумотларга кўра, АҚШ Украина ва Россия иштирокида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар даражасида уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилган. Мазкур ташаббус урушни тугатишга қаратилган.
Украина ОАВларининг хабар беришича, Зеленский Россия—Украина уруши бўйича журналистлар саволларига онлайн тарзда жавоб берган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ томонидан таклиф этилган тинчлик режаси устида иш давом этмоқда, Украина делегацияси эса АҚШда музокараларни олиб бормоқда.
Зеленский бундай учрашув янги натижа беришига шубҳа билдирган, чунки «шу форматда Туркияда ҳам учрашувлар бўлган». Бироқ у ўшанда асирлар алмашинуви бўйича келишувга эришилганини эслатиб, бундай учрашувларни ҳеч бўлмаганда янги алмашинувлар ёки Россия, АҚШ ва Украина президентлари ўртасидаги эҳтимолий учрашувга замин яратиш учун ўтказиш кераклигини таъкидлаган.
«Бу ҳақда мен бир неча бор айтганман. Айрим мураккаб масалалар борки, уларни давлат раҳбарлари ҳал қилиши керак. Агар натижа сифатида асирлар алмашинуви ёки бошқа келишувларга эришилса, мен бунга қарши эмасман. Шу боис АҚШ таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Келажакда қандай бўлишини кўрамиз», — деди Зеленский.
Давлат раҳбари музокаралар жараёнидаги энг мураккаб масалалар сифатида Украина ҳудудий яхлитлиги, хавфсизлик кафолатлари, мамлакатни тиклаш учун зарур молиявий ёрдам ажратилиши ҳамда Запорожье атом электр станциясини бошқариш масалаларини санаб ўтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.