Ҳукумат қарори билан (796-сон, 17.12.2025 й.) «Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Маълум қилинишича, ушбу низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади:
2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда;
юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда;
қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса.
Шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:
10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз;
25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз;
61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз.
Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Манчестер Сити" ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бўйича ижара таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм-каналида ёзди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.