Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг буюртмачиси ва етказиб берувчилари аниқланиб, қамоққа олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди. Хусусан, Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар шахс томонидан 79 кг 358 грамм «опий» гиёҳвандлик моддаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиб, сотиш мақсадида яшириб қўйилгани аниқланди. Мазкур гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди. Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, 1996 йилда туғилган гумонланувчининг кўрсатмасига асосан дала майдонига яширилган 1 кг 953 грамм «метамфетамин» синтетик гиёҳвандлик моддаси ҳам аниқланди ва олиб қўйилди. Шунингдек, яна бир ҳолатда Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ҳолда 30 кг 357 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. Аниқланишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик моддасини тожикистонлик наркосавдогарга тегишли бўлган ҳолда маълум ҳақ эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари лозим бўлган. Тезкор тадбирлар натижасида мазкур гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси бўлган Денов шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам ушланди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.