Путин бутун Украинани эгаллаш ва Европанинг илгари СССР таркибига кирган айрим ҳудудларини Россияга қўшиб олишни истайди.
Бу ҳақда Reuters АҚШ разведка хизматлари хулосалари билан таниш бўлган олти нафар манбасига таяниб хабар бермоқда.
"Россия президенти фақатгина Украинани назорат қилиш билан чекланмай, илгари СССР таркибида бўлган Европа давлатлари ҳудудларини ҳам босиб олишни хоҳлайди", дея ёзади агентлик.
Reuters суҳбатдошлари тилга олган АҚШ разведкасининг сўнгги ҳисобот санаси 2025 йилнинг сентябри охирига тўғри келади. Қайд этилишича, АҚШ разведкасининг хулосалари кенг кўламли уруш бошланганидан бери ўзгармаган ва кўп жиҳатдан Европа разведка хизматлари фикрига мос келади.
"Разведка маълумотлари ҳар доим Путинга бундан ҳам кўпроғи кераклигини кўрсатиб келган. Европаликлар бунга ишонган, айниқса Полша бу фикрда қатъий. Болтиқбўйи давлатлари эса Украинадан кейин навбат ўзларига келади, деб ҳисоблайди", — деди Reuters билан суҳбатда АҚШ Вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитаси аъзоси Майк Куигли.
19 декабр куни бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот чоғида Владимир Путин яна бир бор Россия Украина билан тинчлик келишуви тузишга тайёр эканини, бироқ бу Москванинг талаблари бажарилиши шарти билан бўлишини айтди. Шунингдек, у Россия Европага қарши “махсус ҳарбий операциялар” ўтказишни режалаштираётгани ҳақидаги тахминларни “бемаънилик” деб атади.
"Агар сиз бизга ҳурмат билан муносабатда бўлсангиз, ҳеч қандай “махсус ҳарбий операциялар” бўлмайди", — деди Россия президенти.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
2018–2025 йиллар орасида мамлакат бўйлаб 38 мингта ноқонуний қурилган уй-жой аниқланди. Айни пайтда махсус комиссия уларнинг зилзилабардошлиги ва техник ҳолатини текширмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Мурманскда заргарлик дўконига стажировкага келган қиз бир соат ичида ишдан бўшатилди. Дўкон директори бунга қизнинг бир бармоғи йўқлиги ва бу «кўриниши нобоп» эканини сабаб қилиб кўрсатган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.