БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
«Ғазода 1,6 миллион киши, яъни аҳолининг 75% дан ортиғи озиқ-овқат етишмовчилиги ва тўйиб овқатланмасликнинг жиддий хавфига дуч келиши тахмин қилинмоқда», деди у.
БМТ котиби анклавга гуманитар ёрдам етказиб беришни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, БМТ Бош котиби Ғазо чегарасида кўпроқ ўтиш пунктларини очишга ва гуманитар ташкилотлар хавфсизлигини таъминлашга чақирди.
«Бизга чинакам узоқ муддатли сулҳ керак. Бизга кўпроқ ўтиш пунктлари очилиши, зарур товарларга чекловлар бекор қилиниши, Ғазога етказиб бериш учун хавфсиз йўллар, катта миқдордаги маблағ ва нодавлат ташкилотлар учун тўсиқсиз кириш керак», деб таъкидлади Гутерреш.
9 октябр кечаси АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ҳукумати ва ҲАМАС Вашингтоннинг Ғазо можаросини ҳал қилиш бўйича таклиф қилинган режасининг биринчи босқичига рози бўлганини эълон қилди. Фаластинлик маҳбуслар эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва Исроил қўшинларининг қисман олиб чиқилиши ушбу режанинг биринчи босқичини ташкил этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.