Россия Мудофаа вазирлиги РФ ҳукуматидан 1992–2002 йиллар оралиғида Россия бир қатор Европа давлатлари билан тузган ҳарбий ҳамкорлик бўйича 10 та келишув ва шунга оид 1 та меморандумни бекор қилишга маъқуллаш олди. Бу ҳақдаги фармойиш 19 декабр, жума куни Россиянинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар, шунингдек РФ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия мудофаа вазирликлари ўртасида тузилган меморандум ҳам бор.
ОАВ қайд этишича, бекор қилинаётган ушбу келишувлар Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин имзоланган томонлар ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ўзаро ҳамкорликни тартибга солиб келган ҳуқуқий база таркибига кирган.
2025 йил июл ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги 1996 йилда Россия ва Германия ўртасида тузилган ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув амал қилишдан тўхтатилганини билдирган эди.
Украинага қарши кенг кўламли ҳужум бошланганидан ва Ғарб давлатлари билан муносабатлардаги кескинлик кучайганидан бери РФ хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига тааллуқли ўнлаб халқаро келишувлардан чиққан.
Шулардан энг сўнггиларидан бири — РФ ва АҚШ ўртасида плутонийни утилизация қилиш тўғрисидаги келишув бўлган. Ҳозирда келишувни қайта тиклаш шарти сифатида Кремл Украинага қарши агрессия фонида РФга жорий этилган санкцияларни бекор қилишни талаб қилган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
2018–2025 йиллар орасида мамлакат бўйлаб 38 мингта ноқонуний қурилган уй-жой аниқланди. Айни пайтда махсус комиссия уларнинг зилзилабардошлиги ва техник ҳолатини текширмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Мурманскда заргарлик дўконига стажировкага келган қиз бир соат ичида ишдан бўшатилди. Дўкон директори бунга қизнинг бир бармоғи йўқлиги ва бу «кўриниши нобоп» эканини сабаб қилиб кўрсатган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.