Кредитлар учун ўртача фоиз ставкалари пасайди, омонатлар учун эса ўзгармади

Кредитлар учун ўртача фоиз ставкалари пасайди, омонатлар учун эса ўзгармади

2023 йилнинг феврал ойида аҳолига ажратилган сўмдаги кредитлар бўйича фоиз ставкалари 0,2 фоизга тушиб, 22,8 фоизни ташкил қилди.

Бизнес вакилларига ажратилган кредитлар эса 0,4 фоизга ўсган — ўртача 21,9 фоиз. Марказий банк асосий ставкани пасайтиргач, мартда ҳам аҳолига берилувчи кредитларнинг ўртача ставкаси пасайиши кутилмоқда.

Ўтган ой фуқаролар учун ажратилган омонатларнинг фоиз ставкалари январга нисбатан ўзгармади ва 2023 йилда 20,5 фоиз даражасида сақланиб қолмоқда.

Компаниялар учун фоиз ставкалари эса ўртача 0,1 фоизга пасайган ва 16,6 фоиз атрофида шаклланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!