Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан АТБ “Агробанк”  ва АТ “Халқ банк” Жарқўрғон филиалларининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. танишлари номига 4 та МЧЖни ташкил этиб, банк филиалидан маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ажратилган 2,3 млрд сўм кредит маблағининг 1,6 млрд  сўмини  бошқа мақсадларга сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек АТ “Халқ банки” Жарқўрғон филиали собиқ бошқарувчиси М. билан тил бириктириб, гаров таъминоти сифатида турган “Doosan” русумли экскаватор ва “Spark” автотранспорт воситасини сохта маълумотлар асосида тақиқдан чиқаришга эришиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!