Кредит маблағининг гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларни сотиб юборган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кредит маблағининг гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларни сотиб юборган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “A.B.” МЧЖ раҳбари Р.Н. жамиятга банк муассасасидан кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун ажратилган кредитнинг гаров таъминоти сифатида турган 6 та кўчмас мулкни бошқа фуқароларга жами 854,2 млн сўмга нақд пулга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, жами 501 млн сўмлик қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб, жамиятни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келганлиги оқибатида жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!