Корхона 7,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган – «Ўзэнергоинспекция»

Корхона 7,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган – «Ўзэнергоинспекция»

«Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.

Унда аниқланишича, Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган "Ш.И.Д." МЧЖнинг қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан тўғри табиий газ тармоғига ноқонуний уланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат туфайли давлат манфаатларига 7 миллиард 143 миллион сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!