«Коррупция қайси соҳаларда тез-тез учрамоқда? » – ЎзЛиДеП аҳоли фикрини ўрганди (ВИДЕО)

«Коррупция қайси соҳаларда тез-тез учрамоқда? » – ЎзЛиДеП аҳоли фикрини ўрганди (ВИДЕО)

ЎзЛиДеП матбуот хизмати томонидан долзарб мавзулар юзасидан аҳоли фикрини ўрганиш давом этмоқда. Бу сафар аҳолидан қайси соҳада коррупция тез-тез учраётгани сўралди.

Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти коррупция асосан тиббиёт ва таълимда учраётганини айтди. Шунингдек, ер ажратиш, ишга киришда ва бозорда коррупция учраши таъкидланди. Айрим иштирокчилар коррупцияни кўрмагани ва умуман эшитмаганини айтган бўлса, яна бирлари саволга жавоб беришдан бош тортди. Қуйида партия томонидан тайёрланган видеолавҳани ҳавола этамиз.

Сизнингча, коррупция қайси соҳада кўп учрамоқда? Фикрларингизни қуйида қолдиришингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!