Коронавирусга чалинган таниқли актриса карантиндан қочиб кетди

Коронавирусга чалинган таниқли актриса карантиндан қочиб кетди

Коронавирусга чалинган россиялик актриса, "Биргаликда бахтли" телесериалидаги роли билан танилган Янина Бугрова карантиндан қочиб кетди. Актрисани Москвадаги уйидан 11 километр нарида топишган, деб хабар беради "Комсомолская правда" 3 апрел, жума куни полиция манбасига таяниб.

43 ёшли Бугрова Франциядан қайтиб келган ва коронавирус учун текширувдан ўтган, сўнг унда коронавирус тасдиқланган. Аммо ҳолати яхши бўлганлиги туфайли касалхонага ётқизилмаган. Москва шимолидаги Широкая кўчасидаги уйига карантинга жойлаштирилганди. Текширув билан келган тез ёрдам гуруҳи эса беморни жойида топа олмади. Шифокорлар полицияга мурожаат қилишди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бугрованинг ижтимоий тармоқларида у карантинни бир неча бор бузганлигини аниқлади. Унинг хатти-ҳаракатлари текширилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!