Коронавирусдан фойда кўрган мамлакатда муаммолар бошланди

Коронавирусдан фойда кўрган мамлакатда муаммолар бошланди

«Сўнгги 28 йил давомида муттасил иқтисодий ўсишимизнинг рекорд даври ниҳоясига етди», — деди амалдор мамлакатнинг расман таназзулга юз тутганига ишора қилиб.

Унинг сўзларига кўра, инқирознинг асосий сабаби коронавирус тарқалишига қарши кураш учун жорий этилган чекловлар билан боғлиқ. Фриденберг ҳозирги қийинчиликларни Австралия ва унинг аҳолиси учун мислсиз эканлигини айтиб, шунга қарамай, инқироздан чиқишга умид борлигини таъкидлади.

Австралиянинг ялпи ички маҳсулоти иккинчи чоракда 5,9 фоизга пасайди, HSBC банки эса 7,5 фоизни прогноз қилганди.

Дастлаб Янги Зеландия ва Жанубий Корея билан бир қаторда Австралия ҳам ҳукуматнинг вақтида ва самарали кўрган чораси туфайли коронавирус пандемиясидан фойда олган мамлакат сифатида эътироф этилганди. Бу халқаро инвесторларни жалб қилиб, уларнинг давлат қарзларини сотиб олишга рағбатлантирди. Пировард натижада миллий валюта — Австралия доллари мустаҳкамланди. Лекин бу зиддиятли ҳолат, негаки кучли валюта экспорт қилувчиларга қарши ўйнайди, уларнинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини камайтиради. Бироқ ушбу нуқтаи назарни қўллаб-қувватловчи иқтисодчиларнинг таъкидлашича, мамлакатлар шу тариқа қўшимча халқаро инвестицияларни ҳам жалб қила олишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!