Коронавирус ёзда йўқолиб кетиши тахмин қилинганди. Нега ундай бўлмади? (ВИДЕО)

Коронавирус ёзда йўқолиб кетиши тахмин қилинганди. Нега ундай бўлмади? (ВИДЕО)

Ёз фаслида коронавирус йўқолиб кетиши тахмин қилинган эди, лекин ундай бўлмади. Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Клара Ёдгорова «Тез ёрдам» лойиҳасида бу ҳақда ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Унинг билдиришича, илк даврларданоқ коронавирус ёз фаслида йўқолиб кетиши ҳақидаги тахминлар ҳеч қандай далилларга асосланмаган ҳолда айтилди. 

«Ҳозир эса кўриб турибмизки, бизда иқлим қуруқ ва ҳаво иссиқ бўлишига қарамай коронавирус йўқолгани йўқ. Яна баъзи фикрларда қуёш нури етишмаётгани туфайли карантинда ўтирганларга айрим дорилар таклиф қилинаётгани айтилди. 

Жаҳон тажрибасига қаралса, энг кам касалланган ҳудудлар Скандинавия давлатлари: Исландия, Норвегия, Дания ва Финляндия бўлиб қолмоқда. Фақатгина Швеция ҳамма нарсани инкор қилиб, коллектив иммунитет ҳосил қилинади, деб нотўғри йўлга кириб кетди. Бунинг оқибатида жуда ҳам кўп инсон ҳаётдан кўз юмди ва Швеция ҳукуматига энг катта олимлар томонидан шу экспериментни тўхтатиш ҳақида хат ёзилди. Шу ғояни илгари сурган эпидемиолог ҳам кўп хатоликларга йўл қўйилганини тан олди. 

Бу янги вирус. Ҳар бир давлат шу вирусни қандай профилактика қилиш, қандай даволашни ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиши керак», - деди Клара Ёдгорова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!