Коронавирус: Японияда рекорд ва "учинчи тўлқин" бошланди

Коронавирус: Японияда рекорд ва "учинчи тўлқин" бошланди

Пайшанба куни Японияда коронавирус юқтиришнинг 1,660 та янги ҳолати тасдиқланди, бу жорий йил бошидан буён рекорд кўрсаткич, дея хабар берди Kyodo news. 

Мутахассислар коронавирус тарқалишининг «учинчи тўлқини» деб аташмоқда.

Вирусларга қарши кураш қўмитасининг йиғилишидан сўнг Япониянинг коронавирус жиддий чоралар бўйича вазири Ясутоши Нишимура «инфекция тарқалиши ёздаги кўрсатгичга яқинлашди» деб огоҳлантирди.

Аввалроқ, бутун мамлакат бўйича кунлик антирекорд (1597 та ҳолат) 7 августда ўрнатилган эди. Мутахассислар инфекциянинг кўпайишини совуқ об-ҳаво билан изоҳлашмоқда. Япония тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тосио Накагава сўнгги ҳолатни коронавируснинг учинчи тўлқини деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!