Коронавирус туфайли яна бир нуфузли турнир бекор қилинди

Коронавирус туфайли яна бир нуфузли турнир бекор қилинди

Токио-2020 Олимпиадаси кейинги йилга қолдирилди. Бу ҳақда турнир мезбони бўлмиш Япония бош вазири Синжзо Абэ эълон қилди.

У Халқаро олимпия қўмитасига шу бўйича таклиф билан чиққан ва бу таклиф қўллаб-қувватланган.

Маълуот учун, Токиода Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилиши режалаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада, Австралия ва яна бир нечта давлатлар Халқаро олимпия қўмитасига коронавирус пандемияси туфайли Олимпиадани кейинга қолдириш бўйича мурожаат билан чиққанди. 

Манба: www.stadion.uz.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!