Коронавирус сунъий равишда яратилган(ми?)

Коронавирус сунъий равишда яратилган(ми?)

Деҳлидаги Жаваҳарлал Неру давлат университетининг генетика профессори Ананд Ранганатан ва унинг ҳамкасблари хитойлик коронавирусни ўрганиш бўйича ҳисобот чоп этишди.

Улар хитойлик коронавирус ҳайвонлар орасида кенг тарқалган икки хил коронавирус (кўршапалаклар ва илонлар) ҳамда ОИВга хос бўлган тўртта вирусга ўхшаш қўшимчалардан ҳосил бўлганлигини аниқладилар.

Маълум коронавирус бундай тузилишга эга эмас. Шунга асосланиб, ҳинд олимлари вирус сунъий равишда яратилганлигини даъво қилмоқда.

Ҳиндистонлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга изоҳ бераркан, БМТнинг биологик ва кимёвий қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игор Никулин Хитойда коронавирус билан оғриган беморларни ОИТСга қарши дори-дармонлар билан даволаётганликлари ва тузалиб кетган одамлар борлигини таъкидлади.

Жумладан, у "Московский комсомолец"га берган интервюсида шундай деди: "Бу аниқ жанговар вирус. Ҳеч шубҳа йўқки, у мақсадли равишда яратилган."

Олимлар коронавируснинг янги турига қарши вакцина яратаётган бир пайтда, шифокорлар унга қарши курашнинг асосий усуллари гриппга қарши кураш билан бир хил эканлигини айтишмоқда.

Кўчадан уйга кирган заҳоти қўлингизни ювиш, бурунни сув билан тозалаш  (чунки вирус шиллиқ қаватига ёпишади) лозим. Собиқ СССР бош санитар шифокори бўлган Николай Бургасов ҳар қандай эпидемияда ушбу икки нарсани қилишни маслаҳат берган. Айтганча, у 90 йилдан ортиқ умр кўрган.

Таҳририятдан: Ҳеч қайси динда тозалик ва покликка Ислом динидагидек эътибор берилмаган. Ислом покликни иймоний масала даражасига кўтарган. Азизлар хар вақт ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик, зеро поклик иймондандир деб бежиз айтилмаган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!