Коронавирус: Қирғизистон фавқулотда ҳолат эълон қилди

Коронавирус: Қирғизистон фавқулотда ҳолат эълон қилди

Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши ҳукуматга 22 март якшанба кунидан бошлаб фавқулотда ҳолат режимини жорий этишни тавсия қилди. Бу ҳақда "Sputnik Qirg'iziston" республика президенти матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Шу билан бирга, ҳукумат коронавирус аниқланган Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларининг уч туманида фавқулотда ҳолат эълон қилди.

Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 12 нафарни ташкил қилади. Уларнинг барчаси Саудия Арабистони ва Қувайтдан зиёратдан қайтганлардир. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, дастлабки олтита бемор 2330 та фуқаро билан алоқада бўлган.

Аввалроқ мамлакат чет эл фуқароларига вақтинча тақиқ жорий этганди. Оммавий тадбирлар тақиқланган, мактаб ва университетлар карантинга қўйилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!