Коронавирус: Италияда тунги комендантлик соати жорий этилди

Коронавирус: Италияда тунги комендантлик соати жорий этилди

Италия Бош Вазири Жузеппе Конте мамлакатда коронавирус тарқалиши авж олгани учун 5 ноябрь соат 22:00 дан бошлаб бутун мамлакатда тунги комендантлик соати жорий қилиниши ҳақидаги қарорга имзо чекди. Шунингдек, Бош Вазир яна бир қанча чекловларни эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу янги қоидалар 3 декабрга қадар жорий қилинади.

Хабарларга кўра, эпидимиологик вазиятга биноан Италиянинг 20 та ҳудуди уч гуруҳга, яъни, қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга бўлинади. Вирус тарқалишининг хавфи энг юқори бўлган ҳудудлар қизил ранг билан белгиланади.

Италия ҳукумати CОVID-19 га қарши курашда ҳудудларни алоҳида ажратиш услубини танлади. Чунки, одамлар ўтган ҳафтада бир неча бора чекловларга, хусусан, бар ва ресторанларнинг ёпилишига қарши намойиш уюштирганди. Европанинг бошқа мамлакатлари, масалан, Ирландия, Франсия ва Англияда бутун мамлакат бўйлаб локдаунларни жорий қилишган.

Италия пайшанбадан бошланадиган комендантлик соати 22:00 дан 5:00 гача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!