Коронавирус! Энди шифокорлар тиббий халат ўрнига ахлат учун қопларни кийишади

Коронавирус! Энди шифокорлар тиббий халат ўрнига ахлат учун қопларни кийишади

Нью-Йорк тиббиёт маркази шифокорлари ва ходимлари халат ўрнига ёмғирдан сақловчи кийим ҳамда ахлат учун қопларни кийишади, деди “SUNY Downstate Medical Center” тиббиёт маркази президенти Уэйн Райли.

Унинг сўзларига кўра, тиббий муассасадаги тиббий халатлар ходимларга атиги бир ярим кунга етади. Шу боис шифокорлар давлатнинг халат билан таъминлашини кутиб ўтира олишмайди.

«Бизга давлат захиралари билан таъминланишини кутиш мумкин эмас. Ваҳоланки, давлат резерви тугаган. Шунинг учун эндликда нима қилиб бўлса ҳам одамларга ёрдам беришимиз керак", дейди Райли.

Аввалроқ, Нью-Йорк мери Билл де Блазио, шаҳардаги тиббий жиҳозлар ва керакли буюмлар атиги бир ҳафтага етишини айтганди. Шаҳар ҳозирда АҚШда пандемия авжи чиққан марказ бўлиб турибди. Коронавирус қурбонлари сони 2930 дан ошган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!