Коронавирус! АҚШ янги нохуш рекорд ўрнатди

Коронавирус! АҚШ янги нохуш рекорд ўрнатди

Кун давомида Америка Қўшма Штатларида 89 минг киши коронавирусга чалинди. Бу АҚШда айни дамгача кузатилган энг катта статистика ҳисобланади.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда юқтирганларнинг умумий сони 8,8 миллиондан ортиқ. Шу билан бирга, фақат сўнгги бир ҳафта ичида 520 мингдан ортиқ коронавирус ҳолатлари аниқланди.

Вакцина пайдо бўлган тақдирда ҳам мамлакат "нормал ҳаётга" фақат 2021 йил охирига келиб қайтиши таъкидланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!