Кореяга расман ишлашга кетган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди. Нега? (ВИДЕО)

Кореяга расман ишлашга кетган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди. Нега? (ВИДЕО)

Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун республикамиз вилоятларида танловлар ташкил этилиб, муваффақиятли ўтганлар ишлаш учун жўнаб кетаётгани хабар қилинган эди.

Шартнома шартларини бузган фуқарога катта миқдордаги жарима қўлланиши, Корея Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши каби ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳақида такрор ва такрор огоҳлантирилган.

Шунга қарамай юртдошларимиздан икки нафари шартнома шартларини бузганлиги сабабли уларнинг визаси бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!