Кореяда оғир аҳволда бўлиб турган ўзбекистонлик тўғрисида расмий баёнот берилди

Кореяда оғир аҳволда бўлиб турган ўзбекистонлик тўғрисида расмий баёнот берилди

Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов тўғрисидаги хабар юзасидан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси доимий назорати остида эканлигини маълум қилган.

Таъкидланишича, Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017-йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва ўтган йилнинг ёзида комага тушиб шифохонага ётқизилган бўлиб, у ерда ҳозирга қадар малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирги вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Абрам Оқилов ишлаган компанияга нисбатан ишчи меҳнати муҳофазасини таъминлаш қоидаларига риоя қилинганли бўйича текширув ўтказилмоқда.

Элчихонанинг консуллик ходимлари мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида ватандошимиз даволанаётган жойга бир неча бор ташриф буюрдилар ва доимий алоқада бўлиб турибдилар , - дейилади хабарда.

Шунингдек, Жанубий Корея идоралари томонидан клиниканинг тиббий ходимлари шикояти асосида ноқонуний хатти-ҳаракатлари қайд этилган беморнинг акасига нисбатан иш қўзғатилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВ томонидан Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!