Кипр банклари Россия фуқароларидан кўп йиллик даромадлари манбаларини ошкор қилишни талаб қила бошлади

Кипр банклари Россия фуқароларидан кўп йиллик даромадлари манбаларини ошкор қилишни талаб қила бошлади

Кипрлик банклар, россияликлардан ўтган давр мобайнида олган даромад манбалари ҳақида маълумот беришни талаб қила бошладилар, дея хабар беради Bloomberg.

Агентлик камида иккита бундай ҳолатдан хабардор бўлди. Гап, 10 йилдан зиёд вақт давомида оролда пул сақлаб турган тадбиркорлар ҳисоб-рақами хақида кетмоқда. Bloomberg агентлигининг хабар беришича, ўтган ойларда банклар улар билан боғланиб, кўп йиллар олдин топган даромадлари бўйича ҳужжатларни тақдим этишни сўрашмоқда. Тадбиркорлар буни қила олмагани учун, улар ҳисобларини ёпишига тўғри келган.

Ушбу талаблар- ноябрь ойида кучга кирган Кипр Марказий банкининг директиваси бўлиб, кредит ташкилотларининг оффшор тузилмалар билан ишлаш қобилиятини чеклаб қўяди ва бу Россияга қарши АҚШ санкцияларининг натижасидир. Шу сабабли, Кипрлик банклар Россиядаги пуллар билан шуғулланмасликни афзал кўришади, дейди Кипр банклари акциядорлари ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказининг собиқ директори Евгений Коган. Россиялик мижозлар токсик бўлиб қолмоқда , - дея у таъкидлаб ўтди.

Кипрда кўчмас мулк билан шуғулланувчи Газпром нинг собиқ бош директор ўринбосари Александр Рязановнинг тасдиқлашича,- Кипр банкларига ҳозир жуда кўп қоғозлар керак . Ҳозир янги ҳисоб-рақами очиш жуда қийин , дейди у.

Кипрнинг иқтисодий модели аллақачон ўзгарди ва энди оффшор компаниялар ва хорижий депозитларга камроқ таянмоқда , деган эди Кипр молия вазири Харрис Георгиадес, сентябрь ойида Bloombergга берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, ҳозир Кипр амалий жиҳатдан оролда мавжуд бўладиган, ҳақиқий фаолиятини олиб борадиган ва ходимларни ёллашга тайёр бўладиган бизнесни жалб қилишга интилмоқда.

Россияликлар бунга оёқларининг учи билан қарагандай муносабат билдиришмоқда. Кипр Марказий банкининг статистик маълумотларига кўра, ноябрь ойининг оҳирида, оролнинг банкларидаги евро ҳудудларига кирмайдиганлар (асосан руслар) ҳисоб-рақамларида бўлган маблағлар миқдори, 2012 йил охирида 21,5 миллиард еврога нисбатан- 7,1 миллиард еврони ташкил қилган.

Бироқ, бир қатор йирик рус бизнесменлари Кипрда ўзларининг мавжудлигини сақлаб қолишмоқда. Bloomberg, улар орасида Виктор Рашников (Магнитагорск металлургия комбинати), Владимир Лисин (Новолипецк металлургия комбинати, Лисин Кипр холдинг компанияси орқали гуруҳдаги ўз улушини бошқаради) ва Норильский никель ТМК президенти Владимир Потанин борлигини айтмоқда.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!