Ким нимага қодир ёки..

Ким нимага қодир ёки..

Ўзбек Миллий академик драма театрида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда “Мен ҳам етакчи бўламан” мавзусида ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Шунингдек, “Ким нимага қодир?” рукнида тадбиркорликка қизиқувчи оилаларнинг ва қизларнинг бизнес режа тақдимотлари, “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Оилам китоб ўқийди” акциялари ташкил этилди. Тадбирга 400 нафарга яқин касб-ҳунар коллежи ва тадбиркорликка қизиқиши бўлган фаол, изланувчан қизлар қаторида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган вақтинча ишсиз қизлар ҳам жалб этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева иштирок этди.  

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!