Киевдаги банкка бостириб кирган Ўзбекистон фуқаросининг пул талаб қилгани расман тасдиқланмади

Киевдаги банкка бостириб кирган Ўзбекистон фуқаросининг пул талаб қилгани расман тасдиқланмади

Киев марказидаги Леонардо бизнес марказида жойлашган банк вакили полицияга қўнғироқ қилиб, бўлимга бир одам бостириб кириб, сумкасида бомба борлиги, банкни портлатиб юбормаслиги учун 40 минг гривнан (1440 доллар) талаб қилганини айтган. Лекин ҳали ушбу маълумот расман тасдиқланмади. Украина ички ишлар ходимлари воқеа жойига келиб, босқинчини қўлга олган. Расмийларнинг сўзларига кўра босқинчи Ўзбекистон фуқароси Каримов Суҳроб Рахмонович экани айтилмоқда. 

“Террорчи тириклайин қўлга олинди. Портловчи моддалар бўйича махсус гуруҳ иш олиб бормоқда. Кейинги босқич суд жараёни ва узоқ муддатли қамоқ”, деб ёзади Украина Ички ишлар вазири Антон Герашченко ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!