Киев НАТОнинг Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитида Украинанинг алянсга аъзо бўлиши ҳақидаги қатъий ваъдаларни олмоқчи — Politico

Киев НАТОнинг Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитида Украинанинг алянсга аъзо бўлиши ҳақидаги қатъий ваъдаларни олмоқчи — Politico

Нашр бу ҳақда Украинанинг НАТОдаги миссияси раҳбари Наталя Галибаренкога таяниб ёзмоқда.

"Биз НАТОга аъзо давлатлар Украинанинг алянсга қўшилиш сари муқаррар йўлини мустаҳкамлашини истардик", - дея Галибаренконинг сўзларини келтиради нашр.

Politico маълумотларига кўра, Галибаренко, шунингдек, Киев НАТОга аъзо бўлиш арафасида иттифоқчи мамлакатлардан қурол-яроғ билан таъминлаш бўйича кўпроқ чоралар кўрилишига эришмоқчи эканлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Галибаренко Украина 2023 йил ёзида Вилнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида эълон қилинганидан кўра жиддийроқ ваъдалар олмоқчи эканлигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!