Канададаги табиий офат қурбонлари сони ошиб бормоқда

Канададаги табиий офат қурбонлари сони ошиб бормоқда

Канаданинг аҳоли гавжум икки провинцияси – Онтарио ва Квебекда содир бўлган довул камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони камида 10 кишига етди. Бу ҳақда CTV хабар берган.

Бу ҳудудларда кучли шамол дарахтлар ва электр тармоқларини қулатгани оқибатида минглаб маҳаллий аҳоли электрсиз қолган. Таъкидланишича, жабрланган истеъмолчиларнинг кўплиги ва бўрон етказган зарар туфайли электр таъминоти қайта тикланиши учун бир неча кун керак бўлиши мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, тўққиз киши қулаган дарахтлар остида қолган, яна бир Канада фуқароси эса қайиқнинг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!