Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Рёнсонс машинасозлик мажмуасини реконструкция қилиш ва модернизация қилишнинг биринчи босқичи якунланганига бағишланган маросимда Бош вазир ўринбосари Янг Син Хони ишдан бўшатди.
Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбирда нутқ сўзлаган Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, модернизациянинг биринчи босқичи "масъулиятсиз, қўпол ва қобилиятсиз раҳбарлар туфайли кераксиз сунъий тартибсизликларга дуч келди, бу эса қийинчиликлар ва катта иқтисодий зарарларга олиб келди".
У баъзи раҳбарлар "умуман мамлакатда саноатни соддалаштириш ва техник қайта қуришга тайёр эмасликларини" таъкидлади ва "мағлубиятга, масъулиятсизликка ва пассивликка ўрганиб қолганларга таянишни бас қилишга" чақирди. Ушбу сўзлардан сўнг Ким Чен Ин Бош вазир ўринбосари Янг Син Хони ўша ернинг ўзида ишдан бўшатди ва уни "аравага боғланган эчки" билан таққослади. Бироқ, мамлакат раҳбари Бош вазир ўринбосари партияга қарши ҳаракатларни содир этганига ишонмаслигини; аксинча, бу тасодифий кадрлар хатоси эканлигини айтди.
Корея Марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, маросим иштирокчилари Ким Чен Инни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Шундан сўнг, Бош вазир Пак Тхэ Сонг қурилишнинг якунланишини нишонлаш учун қизил лентани кесди ва мамлакат раҳбари Рёнсонс машинасозлик мажмуасини кўздан кечирди. У корхона модернизация йўлида катта қадам ташлаганини ва шу билан мустақил иқтисодиёт пойдеворини мустаҳкамлаганини таъкидлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.