Камала Харрис ўз қароргоҳига кира олмайди

Камала Харрис ўз қароргоҳига кира олмайди

АҚШ вице-президенти Камала Харрис қувурларнинг таъмирланиши сабабли Вашингтондаги қароргоҳига кира олмайди.

Бу ҳақда “Politico”  газетаси хабар беради.

Сиёсатчи идорасининг таъкидлашича, қароргоҳда қувурларни таъмирлаш ва бошқа ишларни бажариши керак. Таъмирни тезда якунлаш учун эса яшаш жойида ҳеч ким бўлмаганлиги яхшироқдир.

Шу билан бирга, вице-президент қароргоҳи тайёр бўлгунга қадар Харриснинг аниқ қаерда туриши ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!