Калифорнияда қотиллик: таxминан 12 киши ўлди

Калифорнияда қотиллик: таxминан 12 киши ўлди

Вентура штати шерифининг хабарига кўра, чоршанба куни кечқурун Калифорниянинг жанубий қисмида коллеж талабалари билан тўлган бар ўққа тутилди. Натижада 12 нафар одам вафот этди.

Вентура штати шерифи Жеф Динга кўра, пайшанба куни Лос-Анжелесдан 50 км узоқликда жойлашган Thousand Oaks штатидаги Borderline Bar & Grill баридаги воқеадан кейин яна ўн киши ҳаётдан кўз юмган.

“Бу ер жуда даҳшатли кўринишда, ҳамма жой қонга беланган”, деди Жеф Дин.

Полиция томонидан, қотил аслида 28 ёшли Ян Девид Лонг эканлиги аниқланган. У бар ичида ўлгани хабар қилинди.
Диннинг айтишича, қотил Лонг 45 калибрли Glock 21 пистолети билан қуролланган. У барчага ўт очишдан аввал тутунли бомба ишлатган.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!