Калифорния мактабларидан бирида отишма: олти киши жароҳатланди

Калифорния мактабларидан бирида отишма: олти киши жароҳатланди

Расмийларга кўра, чоршанба куни Калифорниянинг Окленд шаҳридаги бир нечта мактаблар яқинида содир бўлган отишмада олти киши жароҳатланган, деб хабар берди NBC News.

Отишма тўртта мактаб, жумладан, Rudsdale ўрта ва олий мактаби, Bay Area технология мактаби ва Sojourner Truth хусусий мактаби жойлашган кампусда содир бўлган. Окленд полицияси бошлиғи ёрдамчиси Даррен Эллисоннинг айтишича, жароҳатланганлар Sojourner Truth мактабида топилган.

Отишма қурбонларининг олти нафарининг ҳаммаси катталар бўлиб, маҳаллий шифохоналарда даволанмоқда, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Полиция жиноят сабаблари ва гумонланувчилар ҳақида маълумот бермади, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар битта отишмачини қидирмоқда, бир нечта ҳужумчиларнинг версияси кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!