Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус норасмий ташриф билан Алматига келди, дея хабар бермоқда Kazinform.
ЖССТ раҳбари Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният билан биргаликда шаҳар мери Ерболат Досаев билан учрашди, сўнгра С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университетига ташриф буюрди.
«Тедрос Гебрейесус Қозоқ Миллий тиббиёт университети музейида университет тарихи билан танишди. Ректор Марат Шоранов Қозоғистондаги энг қадимги тиббиёт университетининг соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва коронавирус пандемиясига қарши курашга қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди» — дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
ЖССТ бош директори университетнинг фахрий меҳмонлари китобида дастхат қолдирди. Академик Шарманов номидаги Шон-шараф залида Тедрос Гебрейесус Қозоғистон фан ва тиббиётининг етакчи намояндалари – Қозоқ Миллий тиббиёт университети профессорлари билан учрашди. Учрашувда доктор дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг ривожланиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.