ЖССТ диагностика бўйича янги қўлланмани нашр этди

ЖССТ диагностика бўйича янги қўлланмани нашр этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги кенг қамровли “КХТ-11 (Касалликларнинг халқаро таснифи)га киритилган руҳий, хулқ-атвор ва нейроонтогенетик бузилишлар борасида клиник тавсифлар ва диагностика талаблари” қўлланмасини нашр этди.

🗂 Ушбу қўлланма энг сўнгги илмий маълумотлар ва илғор клиник амалиётлар асосида яратилган. У психиатрик ва бошқа йўналишлардаги тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассисларига руҳий, хулқ-атвор ва нерв тизими бузилишларини аниқлаш ва ташхислашда кўмаклашиш учун мўлжалланган.

🔖 Ундан руҳий саломатлик соҳасидаги мутахассислар ва ихтисослашмаган малакали тиббиёт ходимлари, хусусан, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, ҳамширалар, эрготерапевтлар ва ижтимоий ишчилар, ташхис қўйиш билан шуғулланмасаларда, руҳий, хулқ-атвор ва нейроонтогенетик бузилишларнинг табиати ва симптоматикасини яхши билишлари лозим. Шу сабабдан, қўлланма улар учун ҳам фойдали бўлади.

✅ Эслатиб ўтамиз, ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган ўн биринчи қайта кўриб чиқишдаги Касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-11) соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни қайд этиш ва ҳисобга олишнинг глобал стандарти ҳисобланади. У бутун дунёдаги тиббиёт мутахассисларига стандартлаштирилган номенклатурадан ва саломатлик муаммоларини тавсифлаш учун умумий асосдан фойдаланиш имконини беради. КХТ-11 Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2019 йилда тасдиқланган ва 2022 йилда расман кучга кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!