Жиззахда Isuzu тўхтаб турган «КамАЗ»га урилди. Қурбон бор

Жиззахда Isuzu тўхтаб турган «КамАЗ»га урилди. Қурбон бор

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 7 май куни Isuzu ва «КамАЗ» иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 май куни соат 03:10 да М-39 Олмаота–Тошкент–Термиз халқаро автомобиль йўлининг Шароф Рашидов туманидан ўтувчи 976-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Isuzu юк машинасини Тошкент–Термиз йўналиши бўйлаб бошқариб келаётиб, ухлаб қолган.

Шундан сўнг ўзидан олдинда йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «КамАЗ»га бориб урилган.

Оқибатда «КамАЗ» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!