Жиззахда газ «заправка» портлади: қурбон бор

Жиззахда газ «заправка» портлади: қурбон бор

Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган «Газ манбаи» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида портлаш юз берди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра воқеа 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида юз берган.

Оқибатда мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!