Жиззахда автомобиль саноати йирик кластери ташкил этилади — Мирзиёев

Жиззахда автомобиль саноати йирик кластери ташкил этилади — Мирзиёев

Келгуси беш йилда аҳолининг автомобилларга бўлган талаби йилига 500-600 мингга яқин бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Номзоднинг маълум қилишича, Жиззахда автомобиль саноати йирик кластери ташкил этилади.

Ушбу кластер тайёр автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, конструкторлик, логистика, кадр тайёрлаш соҳаларини қамраб олади.

Жиззах шаҳри, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларида 500 миллион долларлик 60 та лойиҳа амалга оширилиб, ҳам автомобиль, ҳам бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, маҳаллийлаштириш 60 фоизга етказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!