Ҳибсга олинган шифокор Абдуллоҳ ал-Балавийнинг отаси Салама ал-Балавий ўзининг Фаcебоокъдаги саҳифасида Исроил расмийлари унинг ўғлини Иордания ва босиб олинган Ғарбий Соҳил ўртасидаги Қирол Ҳусайн ёки Алленби кўприги ўтиш жойида ҳибсга олганини маълум қилди.
Докторнинг отаси Исроил ҳукумати ҳамроҳликдаги делегацияни тергов мақсадида ҳибсга олишларини билдирганига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Исроил расмийлари ҳибс муддатини келаси пайшанбага қадар узайтириб, адвокатининг у билан учрашишига тўсқинлик қилган ва ҳибсга олиш ҳолатлари ёки сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Доктор аввал ҳам худди шу гуманитар миссия доирасида Ғазода бўлган. Ҳозир Интернетда Исроилга унинг аҳволи ҳақида маълумот бериш учун чақирувлар бўлмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.