ЖЧ-2018. Видеотакрор, пенальти ва Швеция Кореяни мағлуб этди

ЖЧ-2018. Видеотакрор, пенальти ва Швеция Кореяни мағлуб этди

Жаҳон чемпионатининг "F" гуруҳидан ўрин олган 1-тур баҳси якунига етди. Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳсда қитъадошларимиз мағлуб бўлишди.

Бутун ўйин давомида устунлик европаликлар томонида бўлди. Биринчи бўлимда шведлар кўп имкониятлардан фойдалана олишмади. Айниқса, Берг 4-5 метр масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Кореялик посбон ажойиб сэйв намойиш қилиб, зарбани қайтарди.

Иккинчи бўлимда Швеция терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Сальвадорлик ҳакам видеотакрорга мурожаат қилганидан кейин Жанубий Корея дарвозаси томон пенальти белгилади. Швецияликлар сардори Гранквист 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланиб, баҳснинг 65-дақиқасида жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Осиёликлар қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо жамоа сардори Ки Сонг Йонг қулай вазяитдан бош билан аниқ зарба бера олмаган бўлса, кейинги вазиятда тўп швед футболчисининг қўлига теккани учун пенальти белгиламади.

Шу тариқа, Швеция терма жамоаси Мексика билан биргаликда "F" гуруҳида пешқадамлик қиладиган бўлди. 

ЖЧ-2018, "F" гуруҳи, 1-тур
Швеция – Жанубий Корея  1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 65, пенальти Гранквист. 
Швеция – Ольсен, Янссон, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Экдаль (Хильемарк, 71), Ларссон (Свенссон, 81), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 77).
Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Ён Гвон, Пак Чжу Хо (Ким Мин У, 28), Ли Ен, Чжан Хен Су, Ки Сон Ен, Ку Чжа Чхоль (Ли Сын У, 72), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Хын Мин, Ким Син Ук (Чжон У Ен, 66).
Огоҳлантиришлар: Ким Син Ук (12), Хван Хи Чхан (55), Классон (61).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!