Жанубий Кореянинг ўзбекистонлик мигрантларга эҳтиёжи қанча?

Жанубий Кореянинг ўзбекистонлик мигрантларга эҳтиёжи қанча?

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жанубий Кореяда шартнома асосида меҳнат қилиб, қайтган ва такрорий бориш истагидаги фуқаролар учун 8-12 октябрь кунлари тест синовлари ўтказилишини маълум қилмоқда.

Айтиш жоизки, чет элда ишламоқчи бўлган фуқароларнинг фирибгарлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадда қатор чоралар кўрилмоқда. Албатта, ноқонуний йўл билан хорижга ишлашга бориш одам савдоси қурбонига айланишга, ишловчининг ҳимоясизлиги, жиноят йўлига кириши, соғлиғи ва эркини йўқотишига олиб келади.

Қонуний йўл билан хорижда ишламоқчисиз. Сизда бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак, деган савол туғилиши мумкин. Хоҳловчиларни хорижга ишга жўнатиш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва унинг жойлардаги бюроси орқали амалга оширилади. Улардан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Кореяга бир ярим минг нафар, Россияга етти юздан кўпроқ, Туркияга уч юзга яқин, Польшага беш нафар юртдошимиз қонуний йўл билан юборилган.

Маълумотларга кўра, Кореяга белгиланган квота уч минг юзта бўлиб, қолган номзодлар иш берувчининг танловини кутиб турибди. Шунингдек, Латвия билан тузилган келишувга асосан келгуси йилдан бошлаб мавсумий ишларда ишлаш учун юртдошларимиз жалб этилади.

Тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли хорижда ишлаш учун бориш истагини билдирган фуқароларга бир қанча имтиёзлар яратилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари“, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чипталарига чегирмалар, шунингдек, чипта харид қилиш харажатларини қоплаш учун бир йилда бир маротаба 300 минг сўм миқдоридаги беғараз тўлов тақдим этилмоқда.

Жорий йилнинг 2 апрелидан 27 сентябрь санасига қадар 300 минг сўм миқдоридаги беғараз кўмакни 26 минг 200 нафар юртдошимиз “Алоқабанк” орқали олишга эришди. Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари транспорт ва бошқа харажатлари учун “Ипотекабанк“ орқали 1000 долларгача кредит олиши мумкин. Бундай имкониятдан минглаб фуқароларимиз фойдаланмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия, Польша, Жанубий Корея каби давлатлар билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Улар хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларимизга зарур шароитлар яратишга кўмаклашмоқда. Юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган минтақавий бюроларда хорижга кетувчи фуқаролар ўқитилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!